Бугун ҳаво булутли бўлиб, қор ёғиши мумкин
“Ўзгидромет” хизмати марказининг хабарига кўра, 4 февраль куни пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Шарҳлар