Февраль якуни ва март ойи бошида ҳар куни ёмғир-қор ёғиши кутилмоқда
Марказида атмосфера босими 1040 гПа га яқин Сибирь антициклони чеккасида яхлит ядровий жараённинг ҳаракатсиз холати жанубдан бир нечта циклонларни чиқиб келишига замин ясамоқда, деб ёзмоқда телеграмдаги Uzb_Meteo канали маъмури, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
«Қозоғистон ғарбидаги марказида атмосфера босимининг 1038 гПа гача юқорилаган антициклон жараёни бу хозирги мавсум учун бизнинг минтақага кучли совуқ улашмайди. Аксинча, жанубдан тинимсиз намгарчиликни «чақиради». Бу намлик хавотирли илиқ ва қуруқ қишдан қақраб чиққан адир ва лалми ер майдонларига яхшигина намликни ташлаб кетади. Помир тоғликларда қор қоплам ҳаддан ташқари баландлашади», – дейилади хабарда.
Ўтмишда ота-боболар наздидаги: «жума ёғса шанба тинар, шанба ёғса қачон тинар?» масали хам айни мана шундай ўтмиш ҳаво оқимлари позициясида пайдо бўлган.
Ўзгидромет хам 27-29 февраль ва 1 март кунлари республиканинг шимолий худудларидан ташқари республика бўйлаб деярли ҳар куни вақти-ватқи билан ёмгир-қор ёғишини прогноз қилмоқда.
Шарҳлар