Ободонлаштиришдагилар 215 миллион сўмни талон-тарож қилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу туманнинг Ободонлаштириш бўлими масъул шахслари “Экскаватор-погрузчик” техникасини қиммат нархда харид қилганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, “техника ҳақиқий баҳосидан 215,1 млн сўмга қимматматлаштирилган ва бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган”.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар