Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Фото: podrobno.uz

Тошкент шаҳри Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар беряпти.

Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.