Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғилаётгани маълум қилинди

Фото: Статистика агентлиги

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилганлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.

Жами тирик туғилганларнинг жинси бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • ўғил болалар − 142,4 минг нафар;
  • қиз болалар − 132,1 минг нафар.

Бундан ташқари,  2024 йилнинг январь-апрель ҳолатига кўра, тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлар 7,1 % ни ташкил этди.

Маълумот учун:

2022 йилда – 7,5 % ни;

2023 йилда – 8 % ни ташкил этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.