Оғир атлетика спорт турига янада эътибор қаратилмоқда

Фото: daryo.uz

20- март куни “Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-137-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказилади:

  • оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати;
  • оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича “Uzbekistan Open” Ўзбекистон очиқ чемпионати;
  • оғир атлетика бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли яъни туман ёки шаҳар, вилоят ва республика чемпионатлари ва кубоклари;
  • оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси.

2025/2026 ўқув йилида Спорт вазирлиги ҳузурида Оғир атлетика маркази  ташкил этилади.                                                                       

2024 йил 1-сентябргача олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларидаги оғир атлетика базаларини халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланади ва кейинчалик мунтазам равишда махсус спорт кийимлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаб борилади.

Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактаблари очилади ва ушбу мактабларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.