Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилмоқда

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда, деб ёзмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

«Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган», – дейилади хабарда.

Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.