Bo'limsiz

ОИИБ Бухорода сув таъминоти тизимларини яхшилашга 250 млн доллар миқдорида кредит ажратмоқда

Фото: Бобур Каримов/Anhor.uz

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Ўзбекистонга Бухоро вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш учун маблағ ажратди, дея хабар беради «Дунё» агентлиги.

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган фармонга кўра, Бухоро вилоятининг аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларини ичимлик суви ва канализация хизматларини яхшилаш ҳамда улар билан барқарор таъминлаш мақсадида ОИИБ томонидан 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йил муддатга 248,4 миллион доллар миқдорида кредит тақдим этилмоқда.

Лойиҳанинг иккинчи босқичининг умумий қиймати 281,25 миллион долларни ташкил этади. Ўзбекистоннинг қоплаш кўринишида лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси қўшилган қиймат солиғи ва божхона имтиёзларини тақдим этишда 32,85 миллион долларга баҳоланмоқда.

2020 йилда биринчи босқични амалга ошириш учун 385 миллион доллар ажратилган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.