ОИИБ Ўзбекистонга $670 млн маблағ ажратишни тасдиқлади
Осиё инфратузилма инвестициялари банки Ўзбекистонда барқарор бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлаш учун $670 млн маблағ ажратишни маъқуллади. Маблағлар энергетика, қишлоқ хўжалиги, темир йўл ва кимё соҳаларида бир қатор саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилади.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу лойиҳада қарз олувчи сифатида ҳукуматга қуйидаги уч йўналишда ислоҳотлар ўтказишда кўмаклашади:
бозорларни шакллантириш;
фискал таваккалчиликларни бошқаришни такомиллаштириш;
ижтимоий интеграция ва экологик барқарорликни қўллаб-қувватлаш.
ОИИБ томонидан Ўзбекистонга мазкур маблағ ажратилиши 2023 йил декабрь ойида тасдиқланган.
Ислоҳотлар атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатадиган бозорларни яратишга, Ўзбекистоннинг фискал бошқаруви ва харидлар тизимини такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг иқтисодий бузилишларга энг заиф қатламлари учун ижтимоий дастурларни такомиллаштириш орқали ижтимоий инклюзия ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.
“Биз Ўзбекистонга барқарор бозор иқтисодиётга ўтиш жараёнида қўллаб-қувватлашни давом эттиришдан хурсандмиз”, – деди банкнинг инвестиция операциялари бўйича вице-президенти Константин Лимитовский.
Шунингдек, улар пандемиядан кейинги даврда соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари самарадорлигини оширга ҳам ёрдам беради.
Шарҳлар