“Ойбек” чегара божхона постида гиёхвандлик моддалари тўхтатиб қолинди
Вилоят божхоначилари томонидан Давлат хаввсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатида гиҳёвандлик воситаларини юртимизга ғайриоддий усулда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона боршқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона постига кириб келган енгил автотранпорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автоуловнинг газ баллони ичига турли шаклдаги 49 дона ва бензин баки ичига 31 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилганлиги аниқланди.
«Ўрамлар очиб кўрилганда уларнинг ичидаги модда Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экпертиза хулосасига биноан 52 кг. 877 гр. оғирликдаги “гашиш” ҳамда 2 кг.дан зиёд “героин” гиёхванлик воситаси, 1 дона елим идиш ичида эса 950 гр. синтетик гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланган», – дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар