Ойбек Касимов ООК Этика қўмитаси аъзолигига сайланди
Ню-Дели мезбонлик қилаётган Осиё Олимпия кенгаши (ООК)нинг 44-Бош Ассамблеясида ташкилотнинг таркибий қисмларига ҳам сайловлар ўтказилиши ҳақида маълум қилган эдик. Унга кўра, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ООКнинг Этика қўмитаси аъзолигига сайланди.
Маълумот учун, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос бўлган Ойбек Омилович аввал ҳам ушбу соҳада самарали меҳнат қилган. Хусусан, бир вақтда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Юридик қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. О.Касимов эндиликда осиёлик атлетлар, йирик спорт тадбирларига мезбонлик қиладиган шаҳарларнинг ҳақ-ҳуқуларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам ўз билимларини ишга солади.
Аввалроқ, Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Шарҳлар