Ҳокимлар ер ва мулкни ажратиш тўғрисидаги қарорни бекор қила олмайди

Суд
Источник: unsplash.com

Бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади. Бу ҳақда тадбиркорлар билан учрашувда Ўзбекистон президенти маълум қилди.

«Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳокимларнинг эътиборини бир масалага қаратмоқчиман – мулк ҳуқуқига оид қарорларни улар томонидан бекор қилишга йўл қўйилмайди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Яъни, ҳуқуқ берувчи ҳужжатни фақат суд ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин бўлади.

Қайд этамиз, давлат раҳбари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та йўналишни белгилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.