Ҳокимликлардан компенсация маблағлари билан боғлиқ ижро ишлари бўйича 155 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиди
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларга 418 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди, деб хабар бермоқда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов.
Бюро органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврда судлар ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ҳамда фаолият самарадорлигини янада яхшилаш борасида муайян ишлар амалга оширилган:
- Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 725 млрд. сўмлик алимент маблағлари ундирилган;
- Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 364 нафар шахслар ишга тикланиб, тўланмаган 21 млрд. сўмлик иш ҳақи ундирилган;
- Ҳокимликлардан компенсация маблағлари билан боғлиқ 300 дан ортиқ ижро ишлари бўйича 155 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиб, фуқаролар манфаатлари ҳимоя қилинган;
- Давлат ижрочиси аралашувисиз 830 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилиниб, 452 млрд. сўмлик қарздорлик ундирилган.
Улашиш:
Шарҳлар