Оксана Чусовитина Дохадаги Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида финал дастурида иштирок этиб олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар беради.
Таяниб сакраш дастурида қатнашган Чусовитина 13.433 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу билан у медаллар учун асосий рақобат олиб борган Венгрия ва россиялик рақибаларини ортда қолдиришга эришди.
Улашиш:
Шарҳлар