Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатининг тўртинчи босқичида иштирок этади
17 апрель куни Қатарда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи старт олади. Дунёнинг 39 мамлакатидан 147 нафар атлет қатнашаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ хабар беряпти.
«Қайд этиш жоиз, ушбу стартдан кейин Жаҳон кубоги босқичиларида ўйналадиган Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмаларининг эгалари маълум бўлади. Биринчи кун доирасида ҳамюртларимиз қуйидаги дастурларда иштирок этишади», – дейилади хабарда.
Унга кўра;
Абдулазиз Мирвалиев: эркин машқ, халқа;
Оксана Чусовитина: таяниб сакраш, турли баландликдаги тўсинлар.
Ушбу баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар юзи ёруғ бўлишини тилаймиз.
Улашиш:
Шарҳлар