Оксана Чусовитина Осиё чемпионати олдидан жароҳат олди

Оксана Чусовитина
Фото: Кадр из видео

23 май куни Оксана Чусовитина Тошкентдаги мусобақа олдидан жароҳат олганини малум қилди.

Гимнастикачи Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатига тест синовлари пайтида полда машқ бажариш чоғида жароҳат олган. Ушбу емпионат Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун саралаш босқичи ҳисобланади.

«Мен бу мусобақаларда қатнаша олмайман. Кечирасиз, мен жуда узоқ вақт тайёргарлик кўрдим, кўпкурашга қайтдим ва ўз ватанимда, мухлисларимиз қаршисида чиқиш қилишни хоҳлардим, лекин афсуски, менинг чиқишимни кўрмайсиз”, — деди Оксана Чусовитина.

Спортчи терма жамоанинг бошқа аъзоларининг чиқишларини томоша қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун келишини таъкидлаб, барча спорт гимнастикаси ишқибозларини ҳам шундай қилишга чақирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.