Оксана Чусовитина Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида қатнашишни режалаштирмоқда

Фото из архива спортсменки

Айни кунларда спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси унда иштирок этган афсонавий атлетимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида ғалаба қозониб, ушбу йўналишда айни пайтда мамлакатимизда тенги йўқ эканини исботлади. Спортчининг сўзларига кўра, Осиё ўйинлари номаълум муддатга кўчирилганидан кейин, у Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар беради

«Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрдим ва Осиё ўйинларидан сўнг Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишга қарор қилдим», – дея қайд этади у.

Оксана Чусовитина 8 бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган эди. Агар у Париж-2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этадиган бўлса, ўз рекордини яқин давр ичида ҳеч ким яқинлаша олмайдиган қилиб янгилайди. Яна ҳам ҳайратланарлиси, ўшанда у 49 ёшида бу ишни амалга оширган бўлади.

Буюк Чусо: спорт ва шахсий ҳаёт ҳақида ажойиб интервью

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.