Навоийда Қизил китобга киритилган олакўзан бир фуқаронинг уйига кириб олди
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида ноодатий жонивор пайдо бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қизилтепа тумани “Гумбаз” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Қизилтепа тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлимига телефон орқали ўзи яшаб турган хонадонига антиқа ҳайвон кириб қолганлик тўғрисида хабар қилди.
Қизилтепа туман Экология бўлими давлат инспекторлари воқеа жойига зудлик билан етиб келишди ва ушбу ноёб ҳайвон Қизил китобга киритилган олакўзан эканлигини аниқланди.
“Гумбаз” маҳалласи хонадонига меҳмонга келиб қолган олакўзан Қизилтепа тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан табиат қўйнига қўйиб юборилди.
Шарҳлар