«ОЛХ»дан Ноутбоок сотиб олмоқчи бўлган шахс 4 миллионга «ухлади»
Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли A.Ш. мурожаат қилиб, ўз аризасида телеграм мессенжерида “номаълум шахс” томонидан 4.000.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўтказиб олинганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 37 ёшли Х.С. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Х.С., A.Ш. билан телеграм мессенжерида танишиб, унга «ОЛХ» платформаси орқали «Аcеr» русумли компьютер қурилма сотишини айтиб, олдиндан пластик картасига 4.000.000 пулларни ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан X.C.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар