Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Фото: senat.uz

Бугун ўтказилган Олий Мажлис Сенатининг 48-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати.

«Унга асосан  Элза Шамсутдинова ўн йиллик муддатга, Анвар Элмурадов муддатсиз даврга, Баходир Эргашев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланган», – дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Бобир Исламов, Отабек Мамажанов, Шерзод Мирзахакимов, Дониёржон Тожибоев, Фируз Турсунов, Фахриддин Халилов, Шерзод Шеркулов ва Хуршид Эшмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.