Олий судда лавозимга тайинланган судялар қасамёд қабул қилди

Олий суд пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим туманлараро маъмурий судларга илк бор судялик лавозимига тайинланган судяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

​Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов судялар сони янги аъзолар билан тўлдирилаётгани судяларнинг иш юкламаси мақбуллашувига, ўз навбатида, одил судловнинг самарадорлиги ва фуқароларнинг судга бўлган ишончи ортишига олиб келишини қайд этди.

Мажлисда Судялар олий кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги қарорига мувофиқ судялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Қ.Султанов, М.Камолов ва А.Иматовнинг қасамёди эшитилди.

Қасамёд қабул қилган судяларга судялик гувоҳномалари топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.