Олимлар Альцгеймер касаллигига қарши курашувчи спрейни ўйлаб топди
Бир неча институтлардан йиғилган нейробиологлар гуруҳи Альцгеймер касаллигининг сичқон моделлари миясини заҳарли тау оқсилларидан тозалайдиган бурун спрейи терапиясини ишлаб чиқдилар.
Аввалги тадқиқотлар шуни кўра, прогрессив неврологик бузилиш касалликларнинг бир нечта турларидан бирини, жумладан Альцгеймер мавжуд бўлган одамларнинг кўпчилигида миядаги мутациялар ва нотўғри қатламлар туфайли тау таркибий оқсиллари ривожланади.
Шу сабабли, олимлар бундай оқсилларни зарарланган одамларнинг миясига киришини тўхтатиш ёки мияга етиб борганидан кейин уларнинг миқдорини камайтириш йўлларини изладилар. Аммо, бундай ҳаракатлар чекланган муваффақиятга эришди.
Ушбу янги тадқиқотда эса олимлар гуруҳи Альцгеймер касаллигининг одамлардагига ўхшаш аломатлари бўлган сичқонларнинг миясидан тау оқсилларини олиб ташлайдиган бурун спрейини яратишди.
Уни ишлатиш натижасида тадқиқот гуруҳи сичқонларда деменция белгилари камайганини аниқлади.
Сичқонларнинг келгусидаги синовлари тау чигаллари ва бурмалари даражасининг ва тау уруғларининг камайганини кўрсатди. Улар инсон нерв тўқималарининг намуналарига спрейни пуркашда ҳам худди шундай натижаларга эришдилар.
Спрей одамларда синаб кўриш учун хавфсиз ёки йўқлигини аниқлаш учун келгусида қўшимча тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади.
Шарҳлар