Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритганлик учун 200 минг доллар
Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган қарорга кўра 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
– олтин медаль учун – 200 000 АҚШ доллари;
– кумуш медаль учун – 100 000 АҚШ доллари;
– бронза медаль учун – 50 000 АҚШ доллари.
Мазкур харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Улашиш:
Шарҳлар