Олимпиада совриндорларига Tahoe автомобили берилади

Фото: Qalampir.uz

12 август куни Париж Олимпиадасида иштирок этган мамлакатимиз делегацияси Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади. Совриндорларга Президент совғаси – Tahoe автомобили совға қилинади.

Ҳозирда спортчиларга аталган автомобиллар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) биносига олиб борилмоқда. Париждан учган спортчилар Тошкентга маҳаллий вақт билан 19:00 да етиб келиши кутилмоқда.

Уларни Президент топшириғига кўра тантанали кутиб олиш ва унда ҳукумат вакилларининг ҳам иштироки кутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон вакиллари Олимпиадада 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза жами 13 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.