Тошкент вилоятига олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Кулбекова Насиба Закировна – Тошкент вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Н.Кулбекова лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.