Олий таълимга кириш учун давлат имтиҳонлари бошланди

Бу йил 805 минг 688 нафар абитуриент тестларда иштирок этади. Имтиҳонлар 25 июлгача давом этади.

Бугун, 14 июл куни 8:00да давлат имтиҳонларига старт берилди. Бу йил 805 минг 688 нафар абитуриент тестларда иштирок этади. Имтиҳонлар 25 июлгача давом этади.

2024/2025 ўқув йили профессионал ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари бошанди. Имтиҳонлар республиканинг 73та ёпиқ турдаги биноларида ўтказилади. Бинолар билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин.

Тест 14-25 июл кунлари 2 сменада бўлиб ўтади.

1-смена: 8:00да;

2-смена:15:00да бошланади.

Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида 1 ярим соат олдин белгиланган ҳудудда келиш талаб этилади.

Улар тестга пасспорт (ID) ва абитуриент рухсатномаси олиб келишлари талаб қилинади.

Абитуриентга тестни ечиш учун 3та мажбурий фанларга 60 дақиқа, 2та мутахассислик фанига 120 дақиқа вақт берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.