Олмалиқда болаларни ахлоқсизликка ўргатган фуқаро руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирилди
Шифокорлар Олмалиқ шаҳридаги ҳовлилардан бирида болаларни ахлоқсизликка ўргатган пскентлик 39 ёшли фуқарони руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирди. Бу ҳақда «Медиазона» ёзади.
Ҳозир хавфсизлик кучлари воқеа сабабларини ўрганмоқда. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг маълумотларига кўра, эркак болалигидан II гуруҳ ногирони бўлиб, руҳий касалликлар диспансерида ҳисобга олинган. “Видео қаҳрамони уйланган, икки нафар фарзанди бор”, – дейди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов.
ИИББ матбуот хизматининг ёзишича, суд жараёни давомида 39 ёшли эркакнинг оиласига бориб унинг [эркакнинг] ҳозирги ҳолати экспертлар томонидан ўрганилган, унинг қариндошлари билан гаплашиб, уни Олмалиқ шаҳридаги 2-сонли руҳий касалликлар диспансерига ётқизишга қарор қилинган.
22 июнь куни ижтимоий тармоқларда номақбул ҳаракатлар акс этган видео пайдо бўлган. Уйлардан бирида яшовчи шахс томонидан суратга олинган кадрда эркак ўғил ва қиз боланинг интим жойларга тегинган ҳамда болаларни уй ҳовлисида бир-бири билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. Операторнинг ғазабланган сўзларидан кейин эркак орқага чекинган.
Шарҳлар