Олмалиқда президент ташрифидан сўнг йўллар чўкди

Фото: Потребитель.уз

Олмалиқда президент ташрифи учун шошилинч таъмирланган йўллар чўкди. “Потребитель.уз” нашрининг ёзишича, президент кетган куннинг эртасига йўллар бузилиб кетган.

“Ҳеч кимга сир эмаски, президент қаергадир келгунига қадар, 2 куну 3 тун ҳокимликлар беш йил ичида қилиши керак бўлган ҳамма иш қилинади. Натижа одатда ҳалокатли бўлади”, – дейилади хабарда.

“Потребитель.уз” сайти хабарига кўра, Янгийўл туманида улар яқинда бўлиб ўтган ташриф олдидан у ердаги далалар шудгор қилингани, томчилатиб суғориш тизимларининг деталлари чиройли тарзда ўрнатилгани ҳақида хабар беради.

“Гўёки суғорилаётгандек. Аслида, тизим ҳеч қаерга бириктирилмаган. У шунчаки чиройли турибди. Инновация кўринишини яратади. Буа кимга керак – пулни сочиш эмасми? Мамлакат раҳбариятининг кўзига парда тортиш. Аммо одамлардан ҳеч нимани яшира олмайсиз «, – дея хулоса қилади ОАВ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.