Олмалиқдаги мактабда ўқувчилар сувдан заҳарланди

Foto: UzReport

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқдаги мактабда ўқувчилар сувдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат эълон қилди.

Маълум қилинишича ҳолат Олмалиқ шаҳрида жойлашган Ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган.

Айни пайтда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганмоқда.

Ўрганишлар якунида батафсил маълумот берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.