Олмалиқдаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
Олмалиқ шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Кеча, 20 февраль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида “Enter Engineering” компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида техноген вазият вужудга келганди.
“Бунинг натижасида уч нафар ҳиндистонлик ишчилар воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган. Шунингдек, жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган эди”.
Шарҳлар