Олмалиқда Damas каналга тушиб кетди

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Damas автомашинаси каналга тушиб кетган. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда .

Воқеа, жорий йилнинг 26 май куни соат таҳминан 12:00 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.С “Дамас” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида (автоуловда ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган) бошқарувни йўқотиб, ушбу кўчадаги “Таначи-Бўка” каналига тушиб кетган.

«ЙТҲ натижасида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов теҳник шикастланган. Дастлабки суриштирувларга кўра ҳайдовчи автоуловни бошқараётган вақтида маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.