Олмаотада ис газидан заҳарланган Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳар Алатау туманидаги Теректи митти туманида жойлашган омборхонада ёнғин юз берди. Унда техник хизмат кўрсатиш станцияси ишчиси ис газидан заҳарланди, дея хабар бермоқда “Zakon.kz”.
У 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Унга нисбатан қутқарувчилар томонидан юрак-ўпка реанимацияси амалга оширилди. Тиббиёт мутахассислари томонидан кўздан кечирилгач, унга уйга кетиш учун рухсат берилди.
Улашиш:
Шарҳлар