Олмаотадаги ёнғин юзасидан расмий муносабат берилди
30 ноябрь куни Қозоғистоннинг Алмата шаҳридаги хостелда эрта тонгда ёнғин содир бўлиб, 13 киши ҳалок бўлганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг берган хабарида, ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган. Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қилди.
«Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган Алматй Ҳостелда юз берган ёнғиннинг дастлабки маълумотларга кўра, асосан талабалардан иборат 72 киши яшаган 457 кв.м. майдонга эга хостел ер тўласи коридоридан бошланган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлган бўлиб, уларнинг 2 нафари, яъни 2000 йилда туғилган Н.А. ва 2000 йилда туғилган С.К. Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади», – дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ҳамда вафот этган юртдошларимизнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Шарҳлар