Олмазорда «Дамас» йўловчисининг ёнидан тақиқланган модда аниқланди
Жорий йилнинг 19-октабр куни Олмазор туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Келес йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 29 ёшли У.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб хужжатларини текшириш давомида автомашина йўловчиси 31 ёшли И.А. ўзини тутиши ва гап сўзидан ходимларда шубҳа уйғотган, холислар иштирокида йўловчининг ён атрофи кўздан кечирилганда, ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб фуқаро ҳамда аниқланган модда Олмазор туман ИИО ФМБга топширилган.
Улашиш:
Шарҳлар