Олтиариқда субсидия маблағлари ўзлаштирилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “A.S.” ҳамда “I.Y.” фермер хўжаликлари масъул шахслари “M.B.” хусусий корхонаси раҳбари Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжаликлари ер майдонларига ҳақиқатда ўрнатилмаган шпалерлар учун субсидия маблағлари ажратилишига эришганликлари аниқланган.
Хабарга кўра, “шпалерларнинг умумий сони 14 629 дона ва бунга 219,3 млн сўм миқдорда субсидия ажратилган бўлган. Ушбу маблағлар“M.B.” хусусий корхонаси орқали нақдлаштириб олинган”.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар