Олтинкўл туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “F.А.” МЧЖ раҳбари Ф.Ж. ва бошқалар “Кўмакай” МФЙ ҳудудидаги овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 403,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар беряпти.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар