Олтинкўллик ўқувчисини урган директор ишдан кетди
Аввалроқ, Андижонда мактаб директори болаларни калтаклаётгани акс этган видеода тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолатни Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси чуқур ўрганиб қуйидагича муносабат билдирган.
Олтинкўл тумани 38-умумтаълим мактаби 1954-йилда қурилиб, 2006-йилда жорий таъмирдан чиқарилган. Бугунги кунда 370 ўринга мўлжалланган таълим муассасасида 475 нафар ўқувчилар, 39 нафар малакали устозлардан таълим-тарбия олиб келмоқда.
Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган ҳолат жорий йилнинг 30-октабр куни 14:30лар чамасида мактаб синфхонасида содир бўлиб, унда мактаб синфхонасида пиротехника воситаларидан фойдаланган бир гуруҳ ўқувчи-ёшларни тартибга чақириш жараёнидаги мактаб директори М.Мнинг хатти-ҳаракатлари тасвирга олинган.
Мазкур ҳолатда мактаб директори М.М ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилаётганлигини маълум қилинган.
Шарҳлар