Омбудсман Навоийдаги “Шарманда тахтаси” бўйича муносабат билдирди

Доска позора
Фото: социальные сети

Ижтимоий тармоқларда “Навоийда “Шарманда тахтаси” пайдо бўлди” сарлавҳали хабар эълон қилинганди. Омбудсман “Шарманда тахтаси” бўйича муносабат билдириб – бу инсон ҳуқуқларига зид эканини таъкидлаган.

“Омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган”, – дейилади хабарда.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7 моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.