Омбудсман: Таджимуратов жазосини қонунга мувофиқ ўтамоқда

Даулетмурат Тажимуратов. Фотография, опубликованная пресс-службой омбудсмана.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова ва Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича жамоат гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳридаги 11-сонли ахлоқ тузатиш колониясига узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган, ушлаб турилганларни  мониторинг қилиш билан ташриф буюрди.

Сайёр қабул давомида маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказилди, колониянинг ётоқхоналари, ошхонаси, кутубхонаси, тиббиёт бўлими, узоқ ва қисқа муддатли ташриф хоналари, ишлаб чиқариш биноларининг шароити ўрганилди.

Маҳкумлар ётоқхоналарини кўздан кечириш чоғида мазкур колонияда жазони ўтаётган маҳкум Даулетмурат Тажимуратов билан учрашув бўлиб ўтди.

“Суҳбат давомида Тажимуратов Омбудсманнинг мониторинги натижасида колониядаги шароитлар яхшиланаётгани, озиқ-овқат таъминоти яхши, қийноқ ва тазйиқ ҳолатлари кузатилмагани, даволаш-профилактика бўлими томонидан тиббий ёрдам ўз вақтида ёрдам кўрсатилаётганини айтди”, — дейилади омбудсман хабарида.

Хабарда айтилишича, колония раҳбарияти билан суҳбат ва ўрганишлар натижасида Тажимуратов қонунда белгиланган тартибда жазони ўтамоқда.

“Унга Жиноят-ижроия кодексида белгиланган ҳуқуқлар кафолатланади ва у ушбу Кодексда белгиланган вазифаларни ҳам бажаради. Ҳеч қандай махсус чекловлар ёки имтиёзлар тақдим этилмайди. Суҳбат давомида унга амалдаги қонунчилик талаблари ҳам тушунтирилди”.

Омбудсман томонидан қийноқларнинг олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари якунлари бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар, шу жумладан мониторинг давомида аниқланган камчиликлар Олий Мажлис палаталарига, шунингдек, тегишли давлат органларига юборилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.