Қўқонда болани мажбурлаб машинасининг юкхонасига солган эркакга жиноят иши қўзғатилди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани” тўғрисидаги турли хабарлар тарқалиб, бу хабарни Фарғона ИИБ инкор қилган эди.
ИИБ хабарига кўра, 2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳрида яшовчи вояга етмаган М.М. қўшниси M.A.ga тегишли уйнинг ойнасига тош отиб синдиргани учун қўшниси М.А. болани қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган “Нексия 2” русумли автомашинасининг юкхонасига солиб ҳаракатланган. Ўша пайтда M.M.ning онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан эди.
Ушбу Қўқонда содир бўлган ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинди.
Вояга етмаган болани онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди ва гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.
Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар