Oнлайн фирибгарлардан огоҳ бўлинг
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида Президент тасвирланган видео тарқалмоқда. Видеода Президент овозини сохталаштирилган ҳолда «ҳалол савдо орқали фуқароларга даромад топишга ёрдам бераётган трейдер»га давлат томонидан кредит ажратилгани айтилган.
“Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди”, – дейилади хабарда.
Шу сабабли, яна бир бор фуқаролардан бу каби сохта видеоларга ишонмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
Эслатиб ўтиш жоизки, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунда жавобгарлик мавжуд.
Улашиш:
Шарҳлар