“Қўқонлик табиб”нинг тан соқчилари жавобгарликка тортилди
“Қўқонлик табиб” номи билан танилган шахснинг олдида юрган тан соқчилари жавобгарликка тортилди, деб хабар беради “Times.uz”.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда уни махсус ҳарбий кийимдаги тўрт нафар “тан соқчи”лари қўриқлаётганини кўриш мумкин.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209-1-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан баённома расмийлаштирилган.
Аввалроқ, “Қўқонлик табиб” номи билан танилган Иқболжон Солиевнинг фаолияти юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари тайинлангани маълум қилинган эди.
Улашиш:
Шарҳлар