Қонунчилик палатаси эшакни “истеъмол қилинадиган ҳайвонлар” рўйхатига киритгани йўқ, англашилмовчилик таҳририят хатоси туфайли юзага келган

Donkey tied to a tree, Corfu, Greece

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тужиев эшак истеъмол қилишга рухсат этилган ҳайвонлар рўйхатига киритилган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига изоҳ берди.

Қайд этиб ўтамиз, Қонунчилик палатаси матбуот хизмати ҳайвонларни идентификация қилиш тизимининг асосий афзалликларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш эканлигини таъкидлаган. Шу сабабли гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя каби истеъмол қилинадиган ҳайвонлар турларидан юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш, шунингдек, эпизоотик фаровонликни таъминлаш мақсадида ит ва мушукларни идентификация қилишни ўтказиш таклиф этилади.

Спикер ўринбосарининг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. Бу жисмоний ва юридик шахслар томонидан боқиладиган уй ҳайвонлари – қорамоллар, қўй-эчкилар, чўчқалар, отлар, эшаклар, туяларни аниқлашдан иборат.

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида депутатлар эшак, ит ва мушукларни идентификация қилишнинг асосли эканлиги юзасидан эътирозларни билдирган. Йиғилишда эътирозлар лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилиниб, маъқулланса, қонун ташаббускорлари томонидан иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида инобатга олиниши таъкидланди.

“Қонун лойиҳасида эшак гўштини озиқ-овқат учун ишлатиладиган гўштга таснифлаш кўзда тутилмаган. Умуман олганда, бу қонун “гўшт истеъмоли”га тааллуқли эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва мониторингини тартибга солади. Англашилмовчилик пресс-релизда таҳририят томонидан йўл қўйилган хатолик сабабли келиб чиққан”, – дейди Одилжон Тужиев.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.