“Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

Фото: Социальные сети

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Бунда:

  • Лойиҳалар киритиш: 6–26 июль;
  • Лойиҳаларни саралаш: 26 июль–15 август;
  • Тарғибот қилиш: 15–22 август;
  • Овоз бериш: 22 август–1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.