“Опен бюджет”да овозлар сохталаштирилмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга кўра, бир лойиҳага битта номердан минглаб овоз берилган.
Бу – халқ орасида “воздух” қилиш ёки “накрутка” деб аталадиган усулнинг иш бераётгани билан боғлиқ, деб ҳам қаралмоқда.
Натижада айрим лойиҳаларда кечқурун 00:00 дан эрталаб 06:00 гача бўлган пайтда ҳам минглаб овозлар қўшилганини кузатиш мумкин.
“Ҳакер”лардан бирининг сўзларига кўра, овоз бериш бошланган пайтда 1000 та овоз 25-30 млн сўмга баҳоланган, кейинроқ нарх-наво икки баробаргача кўтарилган. Бошқа бир “ҳакер” эса унда етарлича овозлар қолмагани, лекин у томонидан ёрдам берилган лойиҳалар ўз туманида етакчилик қилаётганини маълум қилди. Ушбу шахслар қандай қилиб овоз тўплаб беришларига аниқлик киритмаган.
Шубҳали тарзда овозлар сони ошиб бораётган бир қанча лойиҳалар бўйича Молия ва иқтисодиёт вазирлиги вакиллари ўрганиш олиб бормоқда.
Шарҳлар