Openinfo.uz ягона корпоратив ахборот портали Token.uz ечимини интеграциялаштирган Ўзбекистондаги биринчи порталга айланди
“Ягона интегратор – UZINFOCOM” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган Token.uz пилот лойиҳаси 2024 йил 29 январдан бошлаб криптоактивлар муомаласи соҳасидаги Махсус тартибга солиш режимининг иштирокчиси ҳисобланади.
Token.uz платформасининг Openinfo.uz ягона корпоратив ахборот портали фаолиятига интеграциялашуви тақсимланган маълумотлар реестри технологияси («блокчейн») ёрдамида йиллик ва чораклик молиявий ҳисоботларни сақлаш имконини беради, бу орқали уларнинг шаффофлигини бевосита оширади ва хакерлардан ҳимояланишини таъминлайди.
Ушбу платформани жорий этиш маълумотларнинг ишончлилигини таъминлашда биринчи қадам бўлиши ва инвесторларнинг ишончини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда. Бу қадам Ўзбекистонда блокчейн технологияси ва умуман фонд бозори инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади, дея таъкидлайди UZINFOCOM.
Шарҳлар