Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ў.Н. фуқаролар Д.Э. ва А.Д.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида уларнинг Россия ҳамда Қирғизистондаги ўқишини Наманган вилоятидаги олий таълим муассасаларига кўчириб беришини айтган ва эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

“Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро М.М. фуқаро М.У.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги Халқаро Инновацион университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.