Ўқув марказидаги техника буюмлари ўғриланди

Фото: Жиззах ИИБ

Учтепа тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг май ойида, номаълум шахс ўқув марказининг кириш эшигини бузиб кириб, телефон ва ноутбукни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 30 ёшли Миржалол К. аниқланиб, қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.