Қор қоплони Қирғизистоннинг миллий рамзи сифатида танланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров қор қоплонини республиканинг миллий рамзи сифатида тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар берди Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати. Қайд этилишича, қор қоплони Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган. Бу ҳақда 24КГ нашри ёзмоқда.

«Қоп қоплони нафақат табиат бойлиги, маданий фаровонлик, шунингдек, тоғ экотизимининг барқарорлик ва соғломлик индикатори ҳам ҳисобланади. Қадимий қирғиз халқининг маданиятида қор қоплони улуғворлик, олиҳимматлик, жасурлик, мардлик ва матонат тимсоли бўлган”, — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.