Қорақалпоғистон прокуратураси Нукус яқинида юзлаб ўлган итларнинг жасадларини топмади

Источник: Mehr va Oqibat

Қорақалпоғистон прокуратураси Нукус шаҳри яқинидан топилган юзлаб ит ва мушукларнинг жасадлари ҳақидаги хабарга изоҳ берди, деб ёзади “Газета” нашри.

Бир ҳафта олдин Нукус аҳолиси ҳайвонлар шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида маълум қилган эди. Шунингдек ҳайвонлар ҳимоячилари хабар беришича, 22-23 июнь кунлари Нукус дайди ҳайвонларни ушлаш хизмати ҳудудидан 150 га яқин ит ғойиб бўлгани ҳақида хабар берганди. Ҳайвонларни боқиш ва суғориш учун келган волонтёрларнинг сўзларига кўра, ушлаб хизматининг ходимлари итларнинг ғойиб бўлишини уларнинг гўёки шаҳар ташқарисига қўйиб юборилгани билан изоҳлаган.

7 июль куни Нукус яқинидаги полигондаги чуқурдан 100 дан ортиқ ўлдирилган ит ва мушукларнинг жасадлари топилган. Ҳайвонларнинг оғзи ва панжалари сим билан боғлангани, таналарида кўплаб жароҳатлар борлиги қайд этилган.

“Нукус шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари шаҳар яқинидаги ҳодиса жойи ҳисобланган жойни кўздан кечириб, олти нафар итнинг жасадини топган. Бироқ итларнинг жасадларида боғлаш ва қийноқ излари топилмади, улар ҳақида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди”, — дейилади Қорақалпоғистон прокуратураси хабарида.

Айни пайтда назорат қилувчи орган вазиятни назорат остига олган бўлиб, Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.